Бўстондаги ижтимоий соҳа объектларида тўсиқсиз муҳит яратиш борасидаги ишлар ўрганилди
Халқ депутатлари Бўстон туман Кенгашидаги партиямиз депутатлик гуруҳи томонидан тумандаги ижтимоий соҳа объектларида ногиронлиги бор шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш борасидаги ишлар ижроси ўрганилди.
Депутатларимиз мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари хамда тиббиёт бирлашмаларида бўлиб, ногиронлиги бор шахсларга яратилган шароитлар ҳамда мавжуд муаммо ва камчилликларни кўздан кечиришди.
Шунингдек, ҳудуддаги янги қурилаётган объектларда ногиронларга шароит яратишда шаҳарсозлик меъёрларига қанчалик амал қилинаётгани устидан депутатлик назорати олиб борилди.
Аниқланган баъзи муаммо ва камчилликлар юзасидан масъуллар билан боғланиб, ижобий ҳал этиш борасида келишиб олишди.