Ўзбекистон ХДП Поп туман кенгаши томонидан “Ҳар бир инсонга меҳр-мурувват кўрсатиш – бурчимиз!” лойиҳаси доирасида ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қиладиган “Мурувват” эркаклар интернат-уйида навбатдаги йўқлов тадбири ўтказилди.
Учрашувда партиянинг туман кенгаши раиси Г. Муминова, депутатлар Ш. Жўраев ва Е. Турсунов, туман ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда спорт мактаби ходимлари иштирок этиб, муассасадаги шароитлар, моддий-техник база ва хизмат кўрсатиш ҳолатини ўрганди, мавжуд эҳтиёжлар юзасидан фикр алмашилди.
Тадбир якунида ҳомийлар томонидан тайёрланган эсдалик совғалари интернат-уйи яшовчиларига топширилди. Мазкур ташаббус ижтимоий қўллаб-қувватлаш, меҳр-мурувват ва инсон қадри масалаларига партиянинг доимий эътиборини яна бир бор намоён этди.