«C5+1» – ишончли формат
«C5+1» – ишончли формат

 

Жорий йилнинг 5–6 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларига амалий ташриф билан борди. Ташриф доирасида Вашингтон шаҳрида «C5+1» форматидаги саммит бўлиб ўтди.

Ушбу саммитда давлатимиз раҳбари бир қатор ташаббусларни илгари сурдилар. Жумладан, «C5+1» доимий қароргоҳини ташкил этиш, инвестиция ва савдо бўйича вазирлик даражасидаги мувофиқлаштирувчи кенгашни шакллантириш, минтақавий инвестиция жамғармаси таъсис қилиш ва Марказий Осиёни АҚШ билан ҳамда Европа ва Жанубий Кавказ орқали халқаро тармоқлар билан боғлашга қаратилган транспорт, энергетика, минерал ресурслар соҳасидаги лойиҳаларни фаоллаштириш муҳим таклифлардан бўлди.

Ўзбекистон учун америкалик инвесторлар билан кенг миқёсда ҳамкорлик қилиш имкони яратилади — транспорт, энергия, агротехнология, минерал ресурслар соҳаларида. Бу Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишига олға юуриш имконини беради.

Марказий Осиёда минерал ресурслар, айниқса, муҳим «критик минераллар» мавжуд. Бу соҳадаги лойиҳаларни ривожлантириш бўйича ташаббуслар минтақани глобал таъминот занжирларида муҳим ўринга қўйиши мумкин.

Марказий Осиёни Европа ва ташқи бозорлар билан боғлайдиган транспорт коридорлари ва логистика лойиҳалари минтақавий интеграцияни чуқурлаштириши мумкин. Бу Ўзбекистонни транзит мамлакат сифатида ҳимоялайди.

Президентимиз томонидан таклиф қилинган «доимий кенгаш», «инвестиция жамғармаси» каби механизмлар йўлга қўйилса, бу формат доимий ҳамкорликка айланади.

Хулоса қилиб айтганда, давлатимиз раҳбарининг АҚШга ташрифи ва «C5+1» форматидаги саммитда иштироки Ўзбекистон ташқи сиёсатининг яна бир муҳим босқичидир.

 

Шокиржон Аҳмедов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси.

 

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш