Партиямиз Пискент тумани кенгаши депутати Д.Комилова ҳудуд аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати қай даражада эканлигини билиш мақсадида туман Кўп тармоқли поликлиникасида ўрганиш олиб борди.
Маълум бўлишича, поликлиникада 63 нафар шифокор, 178 нафар ҳамширалар фаолият олиб боради. Масъулларнинг айтишича, муассаса 16 та маҳаллада яшовчи жами 42258 нафар фуқарога хизмат кўрсатиб, уларнинг касаллик турига қараб дори-дармонлар ажратилиб ҳамширалар томонидан ўз вақтида етказиб берилмоқда. Рўйхатга олинган беморлар билан суҳбатлашилганда бугунги кунда уларга 70-80 фоиз дори-дармонлар бепул етказиб берилаётгани қайд этилди.
Ўрганиш давомида поликлиниканинг дори-дармон сақланадиган омбори ҳам кўздан кечирилди. Аниқланишича, дори-дармон омборхонасига замонавий совиткич керак. Депутатимиз мазкур масалада мутасадди ташкилотлар билан боғланиб ижобий ечим топишини маълум қилди.