Хоразмда ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди
Партиямиз Хоразм вилоят ҳамда Урганч шаҳар кенгаши ҳамкорликда Урганч давлат университетида талаба ёшлар билан учрашув ўтказди.
“Сафимиздаги ёшлар” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган мулоқотда ёшларни ижтимоий-сиёсий жараёнларга жалб этиш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, ватанпарварлик руҳини юксалтириш ҳамда партия сафига иқтидорли ва ташаббускор ёшларни жалб қилишга эътибор қаратилди.
Учрашувда ёшлар билан фикр алмашилиб, улардан таклифлар олинди. Бу каби тадбирлар партиянинг ёшлар билан ишлашдаги устувор йўналишларидан бири бўлиб, ёшларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаол иштирокига замин яратади.