Хоразмда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилмоқда

 

Аввал хабар берганимиздек, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутатлари октябрь–ноябрь ойларида вилоятдаги ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини кўздан кечирмоқда.

Депутатларимиз бу гал Хива туманидаги “Шайх Нажмиддин Кубро” маҳалласида жойлашган 4-сонли умумий ўрта таълим мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.

Мазкур таълим муассасаси 1977 йилда қурилган. Ҳозирда мактабда 100 нафар ўқитувчи ва хизматчилар фаолият юритиб келмоқда. Мактабда бугунги кунда 1072 нафар ўқувчи таълим олмоқда.

Ўрганишларда маълум бўлишича, мактабга “Опен бюджет” платформаси орқали 700 миллион сўмлик маблағ ютиб олиниб, таълим муассасанинг деразалари янги, замонавийсига алмаштирилган. Шунингдек, мактабнинг фасад қисми ҳам замонавий кўринишда таъмирланган.

Депутатларимиз мактабдаги иситиш қозонларининг ишлаш ҳолати, мавжуд кўмир захираси ва ёнғин хавфсизлиги бурчаги билан ҳам танишди. Бугунги кунда муассасада 5 та замонавий иситиш қозони ўрнатилган. Ўрганиш жараёнида таълим муассасасининг умумий ҳолати қониқарли эканлиги, дарс жараёнларини самарали ташкил этиш, ўқувчилар учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш, ҳамда куз-қиш мавсумида таълим жараёни узлуксиз давом этишини таъминлаш бўйича барча зарур шарт-шароитлар мавжудлиги қайд этилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш