Ёшлар учун бепул дастурлаш курслари ташкил этилди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан “Имкон” акцияси доирасида ёшлар учун бепул 2 ойлик Python дастурлаш курслари ташкил этилди.
Мазкур курс ёшларни рақамли технологиялар соҳасига жалб этиш, уларнинг замонавий касб-ҳунар ва дастурлаш кўникмаларини ривожлантириш, шунингдек, меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар сифатида тайёрлаш мақсадида ташкил этилган.
Курс давомида иштирокчилар Python дастурлаш тили асослари, алгоритмлар ва маълумотлар тузилмаси, амалий лойиҳалар яратиш ҳамда ИТ йўналишидаги касбий йўналишларни танлаш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишади.