150 нафар эҳтиёжманд оила вакиллари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

 

Партиямиз Когон шаҳар кенгаши ташаббуси билан шаҳар кўптармоқли марказий поликлиникасида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари учун кенг қамровли бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Бундай кўриклар аҳоли орасида касалликлар профилактикаси кучайтириш, касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва эҳтиёжманд фуқароларнинг саломатлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Кўрик давомида 150 нафардан ортиқ фуқаронинг соғлиги батафсил текширувдан ўтказилди. Улар орасидан 5 нафарига бепул даволаниш учун махсус йўлланмалар берилди.

Фуқароларни текширган малакали шифокорлар кўрик жараёнида аҳоли вакилларига соғлом овқатланиш, касалликларнинг аломатлари, доимий профилактик текширувларнинг аҳамияти ҳақида батафсил маълумот беришди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш