Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгашига Давлатобод тумани “Тадбиркор” маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Шарифбаевдан мурожаат келиб тушган эди.
Мазкур мурожаат ўрганилганда, бугунги кунда маҳаллада 3500 дан ортиқ хонадонда 12 мингдан кўпроқ аҳоли истиқомат қилиши маълум бўлиб, ҳудудда айрим ечимини кутаётган масалалар борлиги ҳам аниқланди. Ўрганиш давомида мурожаатчилар ишга жойлаштириш, ўз ҳаётини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит олишга кўмаклашиш каби масалаларда ёрдам сўрашди.
Ҳар бир мурожаатга алоҳида ёндашув асосида ечим топилди. Масъул идоралар билан боғланиб, амалий ёрдамлар берилди.
Шу билан бирга ҳудудда ободонлаштириш ишлари ночор аҳволда экани аниқланиб, мутасаддилар билан мазкур ҳолатни тез фурсатда бартараф этишга келишиб олинди.