Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши ташаббуси билан Қизилтепа туман ҳокимлигида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастур ижроси юзасидан эшитув ташкил этилди.
Унда ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш, вилоятда ишсизликни бартараф этишга қаратилган депутатлик назоратини олиб боришга қаратилган масалалар муҳокама қилинди.
Партиямиз Навоий вилоят кенгаши раиси Б.Тошев “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурининг учинчи босқичида амалга оширилган ишлар, аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича қилинган чора-тадбирлар хусусида сўз юритди. Шу билан бирга соҳага бириктирилган масъуллар дастур доирасида ўз ҳудудларида амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумот беришди.
Жамоатчилик эшитуви очиқ мулоқот ва савол-жавоблар тарзида ўтди. Тадбир якунида юртимизда камбағалликни қисқартириш борасида олиб борилаётган тизимли ишларнинг, ташаббусларнинг самарадорлигини янада ошириш учун давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.