Чинозда Депутат ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
Чиноз туман Кенгашидаги депутатларимиз “Маданият” маҳалласида бўлиб, ҳудуддаги ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда депутатлар ёшлар билан яқиндан мулоқот қилиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини, мавжуд муаммо ҳамда камчилликлар ҳақида суҳбатлашишди. Тадбирда қатнашган ёшлар етакчилари фаолиятлари ва келгусида амалга ошириладиган режалари ҳақида маълум қилишди.
Ушбу тадбир ёшлар ва депутатлар ўртасида самарали ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёшларни жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашга, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган.