Оҳангаронда Саломатлик акцияси ўтказилди

 

Партиямиз Оҳангарон туман Кенгаши ташаббуси билан "Қуюн", "Янгиобод", "Қизилой" маҳаллаларидаги 187 нафар кам таъминланган, эҳтиёжманд оила аъзолари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Текширувлар натижасида, 15 нафар ногиронлиги бор фуқароларга бепул дори- дармонлар берилди. Шунингдек, 14 ёшли болада онкологик касаллик аниқлангани сабабли Болалар онкологиясига йўлланма берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқарога бепул даволаниш учун ордер олишда амалий ёрдам берилди.

Шифокорлар фуқароларга меъёри чекланган, истеъмоли зарарли ҳамда меъёрида фойдали маҳсулотлар истеъмоли бўйича зарур маслаҳатлар, зарарли одатлар ва уларнинг оқибатлари бўйича кенг тушунчалар берди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш