Ёшларда креативлик ва жамоавий ишлаш юқори даражада
Сирдарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан Ёшларнинг сиёсий билим ва тафаккурни ривожлантиришга қаратилган “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Мазкур тадбир фаол ва билимдон ёшларга рағбат бериш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида ташкил этилди.
Мусобақада Архитектура ва қурилиш техникуми талабалари ҳамда ҳудуддаги фаол ёшлар иштирок этдилар. Заковат ўйини жонли ва қизиқарли руҳда ўтди. Тадбир давомида ёшларда жамоавий ишлаш, тезкор фикрлаш ҳамда креативлик юқори даражада эканлиги сезилиб турди.
Ғолиб жамоаларга Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг эсдалик совғалари топширилди.