Депутатлик гуруҳимиз ташаббуси билан аҳолидан келиб тушган мурожаатларни ҳал этишга 932 миллион ажратилди
Депутатлик гуруҳимиз ташаббуси билан аҳолидан келиб тушган мурожаатларни ҳал этишга 932 миллион ажратилди

 

Бўстонлиқ тумани Кенгашидаги депутатлик гуруҳимиз фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар асосида ўрганиш олиб борди.

Ўрганишлар натижасида аниқланишича, кучли шамол таъсирида “Барраж” маҳалласининг Фурқат кўчасида жойлашган 4 қаватли уй-жойнинг томига катта зарар етган. Бундан ташқари, туман марказий поликлиникасига олиб борувчи йўл ёқасига 620 м узунликда пиёдалар йўлаги қуришга зарурат борлиги аниқланган.

Шундан сўнг, депутатлик гуруҳимиз мазкур масалалар юзасидан туман Кенгаши сессиясига таклиф киритди. Натижада, депутатлик гуруҳимиз ташаббуси билан туман маҳаллий бюджети ҳисобидан аниқланган муаммоларни бартараф этиш учун 932 миллион сўм ажратилди.

Ажратилган маблағнинг 232 миллиони кўп қаватли уйнинг том қисмини таъмирлашга, яна 700 миллиони пиёдалар учун йўлак қуришга сарфланиши белгиланди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш