Когонда аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилди

Ўзбекистон ХДП Когон шаҳар кенгаши раиси Ш. Изамова ва шаҳар Кенгаши депутати Ф. Қуватовлар “Зирабод” маҳалласининг фаол нуронийлари билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида маҳалладаги мавжуд шарт-шароитлар ва долзарб муаммолар ўрганилиб, фуқароларнинг мурожаат ҳамда таклифлари тингланди. Уларни ҳал этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, пенсия ва ижтимоий нафақаларнинг инсон ҳаётий эҳтиёжларини тўлақонли қондиришдаги аҳамияти таъкидланиб, бу йўналишда қатор масалаларни қонуний асосда тартибга солиш зарурлиги қайд этилди.