Бухорода хотин-қизлар сиёсий саводхонлигини оширишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди
Бухоро шаҳар Кенгаши ташаббуси билан хотин-қизларнинг сиёсий онгини юксалтириш ва уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашга қаратилган сиёсий ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Таъкидлаш керакки, кейинги йилларда юртимизда аёлларни қўллаб-қувватлаш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда. Давлат ва жамият ҳаётида гендер тенгликни таъминлашга қаратилган изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Мазкур тадбир ҳам аёлларнинг сиёсий саводхонлигини ошириш ва уларни давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокига рағбатлантиришга қаратилган.