Сайловчилар мурожаатига депутат ечим топди
Хонқа туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Феруз Ваисов сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашув давомида "Муқаддас" маҳалласи фаоллари маҳалла ҳудудидан ўтган Оқсарой кўчасининг таъмирталаб ҳолатда эканлигини маълум қилишди. Аҳоли йўлда чуқурлар кўплиги сабабли автотранспорт воситалари ҳаракатида қийинчиликлар юзага келаётгани айтди. Мурожаатни ўрганган депутатимиз масъул ташкилотлар билан боғланиб, муаммога зудлик билан ечим топилди.
Йўлдаги чуқурлар таъмирланиб, автотранспорт ҳаракатидаги ноқулайликлар бартараф этилди.