Қарши туман Кенгаши депутатлари тумандаги хотин-қизларни иш билан таъминланиш йўналишида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Маълум бўлишича, Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази ҳамда Олий бизнес ва тадбиркорлик мактаби жойларда ўқувлар ташкил этмоқда. Шу ҳафтадан туманимизнинг Чаман ва Боғобод маҳаллаларида истиқомат қилувчи 20 нафар хотин-қиз тадбиркорлик кўникмаларини ўрганиш мақсадида қисқа муддатли ўқув курсларида ўқишни бошлаган.
Шунингдек, Поштон маҳалласидаги 20 нафар хотин-қизлар айни кунларда тикувчилик йўналишидаги ўқув курсини тамомлаб, махсус сертификатларга эга бўлишган.
Кўриб турганимиздек, Қарши туманида аёллар бандлигини таъминлаш йўлида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бунда хотин-қизларнинг жамиятда фаоллигини ошириш, уларга муносиб шариотлар яратиб бериш мақсад қилинган.