Мактаблардаги қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди

 

Халқ депутатлари Қоракўл туман Кенгаши депутати Л.Шермухамедова тумандаги Қорахожи, Дарғали, Осиё ва Эски қалъа маҳаллаларидаги таълим муассасаларида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.

Қорахожи маҳалласидаги 32-сон умумий ўрта таълим мактаби капитал таъмирдан чиққан бўлса, Осиё маҳалласидаги 44-сон мактаб қурилиш ишларининг 60%, Эски Қалъа маҳалласидаги 18-сон мактаб қурилишнинг 70% ни якунлаган.

Бундан ташқари Қорахожи ва Дарғали маҳаллаларида умумий 6,3 млрд сўмлик йўл ва инфратузилма ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Депутат қурилишлар сифатини ўрганиб, мактабларда ўқув йили бошланишига қадар қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш бўйича таклиф ва ечимлар берди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш