Оналар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилди
Халқ демократик партияси ташаббуси билан бутун республика ҳудудида аҳоли учун чуқурлаштирилган бепул тиббий кўриклар ташкил этилмоқда. Навоий вилояти Ғозғон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан шаҳар кўп тармоқли тиббиёт поликлиникасида ҳам шундай тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрикда 20 дан ортиқ оналар ва болалар қатнашди. Уларнинг тиббий аҳволи малакали мутахассислар томонидан текширилди. Соғлигида муаммо аниқланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, шифохонанинг ижтимоий ҳимояга муҳтож беморларга хизмат кўрсатиш даражаси ҳам ўрганилди.