ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши Ташкилий ишлар ва кадрлар бўлими бошлиғи, Ёшлар парламенти аъзоси Аҳмадов Алишер ташаббуси билан Олмазор тумани “Аҳил” МФЙда ёшлар билан ишлаш йўналишида амалий тадбир ташкил этилди.
Учрашув давомида маҳалла етакчилари ва ёшлар билан мулоқот ўтказилиб, бир қатор масалаларга ечим топилди. Жумладан, 2 нафар ёшга имтиёзли кредит ажратилди, 1 нафар ёш иш билан таъминланди, 315-мактаб битирувчиларини олий таълим ва меҳнат бозорига йўналтиришда амалий ёрдам кўрсатилди, 4 нафар ёшнинг таълим кредити олишига ёрдамлашилди.
Шу билан бирга, маҳаллада мактабгача таълим муассасаси йўқлиги, спорт майдончаси ва саломатлик йўлагининг мавжуд эмаслиги каби муаммолар аниқланди.
Бундай тадбирлар партиянинг ёшларни қўллаб-қувватлашига, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини оширишига, уларни таълим ва бандлик масалаларида ҳар доим қўллаб-қувватлашига яққол мисолдир.