
Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши томонидан партиянинг маҳаллий Кенгашдаги депутатлик гуруҳининг ярим йиллик фаолияти сарҳисоби бўйича конференция ўтказилди. Унда партия гуруҳи ярим йиллик фаолияти давомида 73 та масала партия гуруҳларига, 46 та масала доимий комиссия йиғилишига ва 13 та масала сессия кун тартибига олиб чиқилгани айтилди.
Шунингдек, ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган 87 та депутатлик сўрови юборилиб, шундан 41 таси ижобий ҳал этилган. Партиянинг сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, “Депутат маҳаллада”, “Саломатлик акцияси”, “Маҳаллада ижтимоий хизмат”, “Ижтимоий ҳимоядан – ижтимоий фаоллик сари” каби лойиҳалар доирасида 98 нафар ёшларни ишга жойлашишига кўмак берилган. Бундан ташқари 78 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга зарур амалий ёрдам кўрсатилган.
Тошкент вилоят Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи сарҳисоб давридаги каби бундан кейин ҳам партиянинг сайловолди дастурида ўрин олган устувор мақсад-вазифалардан келиб чиқиб ўз электорати манфаати йўлида тизимли ишлар олиб боришга қарор қилинди.