ЎзХДП ёшларни доимо қўллаб-қувватлайди

 

Халқ депутатлари Олот туман Кенгашидаги депутатимиз Н.Неъматова ҳамда туман “Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигида улкан хайрли ташаббус амалга оширилди.

Улар Бухоро вилояти Олот туманининг 35 та маҳалласидан йиғилган 453 нафар эҳтиёжманд оила фарзандларига ўқув қуроллари, дарс тайёрлаш воситалари, спорт анжомлари ҳамда рағбатлантирувчи совғалар улашди.

Бундай эзгу амалнинг айни ёзги таътил вақтида ташкил этилиши ёшларимизнинг таътилини мароқли ўтказишга, уларнинг илм олишга бўлган интилишини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш