Муаммога ҳамкорликда ечим топилди

 

Халқ депутатлари Қоракўл туман Кенгашига ЎзХДПдан сайланган депутатлар Л.Шермуҳамедова ва Л.Зокирова туманнинг “Сайёт” маҳалласидаги фуқаролар билан юзма-юз мулоқотда ўтказиб, уларни ўйлантираётган муаммолар билан танишди.

Мулоқотга йиғилганлар ҳудуддаги энг оғриқли муаммо ичимлик сувининг етишмаслигини, шунингдек, маҳалладаги ариқлар лойқага тўлиб сув ҳаракати тўхтаб қолганини маълум қилди.

Депутатларимиз масалага ечим топиш мақсадида туман “Ирригация” бўлими раҳбари Р.Ҳусеновга мурожаат қилишди. Натижада “Ирригация” бўлими ва маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари билан ҳамкорлик сайётликларнинг муаммосини ҳал қилишга келишиб олинди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш