800 дона китоб тарқатилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Қ.Қосимова ҳамда ЎзХДП Оҳангарон шаҳар кенгаши “Бир китоб – бир имконият: ўзгариш сендан бошланади” шиори остида “Камбағалликдан фаровонлик сари” акцияси доирасида кам таъминланган оила вакиллари ва ёшларга 800 дона китоб улашди.

Бунда ёшларнинг маънавий-маърифий, сиёсий-ҳуқуқий билимларини юксалтириш орқали уларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш мақсад қилинган.

Лойиҳа доирасида ҳомийлар томонидан эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларга совғалар улашилди. Қолаверса, ногиронлиги бор ва тўшакда ётган фуқароларнинг уйларига бориб тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур бўлган бирламчи дори-дармонлар воситалари берилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш