Янги иш ўринлари яратилишини қўллаб-қувватлаймиз
Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгашига ЎзХДПдан сайланган депутат Ю.Убойдуллаева ҳамда Файзобод маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси текстиль йўналишида тадбиркорлик қилаётган Х.Абдуқодированинг фаолияти билан танишди.
Мулоқотда давомида тадбиркор ўз фаолиятини ривожлантириш учун ер-жой масаласида кўмак зарурлигини маълум қилди. Тадбиркор ҳозирги кунда маҳалладаги 7 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаган. Унга зарур ер-майдони ажратилиши янги иш ўринлари яратилишини англатади.
Шу сабабдан масъулларимиз тадбиркорнинг муаммосини ижобий ҳал қилишни мақсад қилди.