Ижтимоий объектлар нега хусусийлаштирилмоқда?
Ижтимоий объектлар нега хусусийлаштирилмоқда?

 

Депутат сўрови юборилди

Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириб бориш, хусусий секторнинг ривожини қўллаб-қувватлаш – муҳим йўналиш. Лекин иқтисодий барқарорлик йўлидаги саъй-ҳаракатлар аҳолининг ижтимоий ҳуқуқлари кафолатини сусайтирмаслиги лозим. Таълим, соғлиқни сақлаш масалалари инсоннинг устувор ҳуқуқлари билан боғлиқдир.

Давлат объектларини хусусийлаштириш бўйича рўйхатда бир қатор ижтимоий объектлар савдога қўйилгани, жумладан, 659 та объектдан 168 таси таълим ва тиббиётга оид экани партиямиз электорати, кенг жамоатчилик вакилларида ҳам табиий саволларни юзага келтирди.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг парламент қуйи палатасидаги фракцияси аъзоси Шокиржон Аҳмедов ушбу масала бўйича изоҳ ва тушунтириш беришни сўраб, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалжон Ортиқовга депутатлик сўрови юборди.

 

Хусусан, сўровда шундай саволлар қўйилган:

  1. Давлат объектларини хусусийлаштириш режалари тузилаётганда ва хусусийлаштириш учун рўйхат шакллантирилаётганда қайси мезон ва таҳлилларга асосан уларга ижтимоий объектлар киритилиш белгиланган?
  2. Нима сабабдан хусусийлаштирилиши керак бўлган давлат объектлари рўйхатига бир қатор ижтимоий объектлар киритилган? Уларни киритилишга асосий сабаблар нималардан иборат?
  3. Олий ва мактаб таълими тизимида ўқув ва бошқа бинолар, жумладан талабалар турар жойлари қуришга эҳтиёж мавжуд бўлсада, нима сабабдан улар хусусийлаштирилмоқда?
  4. Тиббиёт муассасалари, жумладан кўплаб стоматологик поликлиникалар савдога қўйилиши, айниқса болалар поликлиникалари хусусийлаштирилиши ушбу хизматларни ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун фойдаланиш имкониятини чеклашига олиб келмайдими?

 

“Парламент назорати тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, депутатлик сўровига 10 кунлик муддат ичида берилиши керак.

 

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш