Эътироф муборак фахрийларимиз!
“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони узоқ йиллар давомида ҳалол, фидокорона ва самарали меҳнат қилиб, жамият ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимизни эътироф этиш мақсадида таъсис этилган.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси сафида узоқ йиллар давомида ҳалол меҳнат қилиб, намунали фаолият кўрсатган, фидойилиги билан бошқаларга ибрат бўлиб келаётган бир гуруҳ меҳнат фахрийларимиз Мақсуда Ворисова, Михаил Ельшов ва Қизилгул Қосимова “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Шу муносабат билан меҳнат фахрийларимизни Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг кўп минг сонли аъзолари ва фаоллари номидан самимий қутлаймиз.