Партия янгиликлари
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан яна бир янги лойиҳа – "ЁШ ЕТАКЧИ"
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан яна бир янги лойиҳа – "ЁШ ЕТАКЧИ"
ХДП "отахон" партия эмас, сафимизда бўлғуси етакчилар, бўлажак депутат ва сенаторлар, атрофдагиларга, жамиятга фойда келтиришни истайдиган жавоҳир ёшлар жуда кўп. Танишинг, Гулбону Қувватова улардан бири.
Тирбандликлар, йўлдаги "ямоқлар"... Қачон бартараф этилади?.. (видео)
Тирбандликлар, йўлдаги "ямоқлар"... Қачон бартараф этилади?.. (видео)
Вазирнинг ҳисоботидан кейин ЎзХДП фракцияси аъзоси Мақсуда Ворисова тирбандликлар, автомобил йўлларидаги чуқурларнинг "ямаш" усулида таъмирланиши қанчалик тўғрилиги ҳақида саволлар берди. Жавоблар қандай бўлганини ўзингиз эшитинг...
Бахмаллик депутатлар аҳоли муаммоларини ўрганди
Бахмаллик депутатлар аҳоли муаммоларини ўрганди
ХДП Бахмал туман Кенгаши депутати Мамлакат Абдуллаева яқинда хонадонма-хонадон юриб ҳудуддаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га кирган фуқароларнинг муаммоларини ўрганди. Ўсмат қишлоғида яшовчи Насиба Раҳмонқулова, Шаҳноза Алиқулова ҳамда Акбар Хидировларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда қурилиш материаллари топширилди. Уйи таъмирталаб бўлиб қолган Ширин Усанованинг муаммоси ҳал этилиб, унга таъмирлаш учун зарур бўлган материаллар олиб берилди...
Diyor yangiliklari | Ўрол Ўрозбоев Жиззахда аҳолини қийнаб келаётган долзарб муаммоларни ўрганди
Diyor yangiliklari | Ўрол Ўрозбоев Жиззахда аҳолини қийнаб келаётган долзарб муаммоларни ўрганди
ХДП ёш тадқиқодчилар билан бирга
ХДП ёш тадқиқодчилар билан бирга
ЎзХДП Олмазор туман Кенгаши ташаббуси билан “Ёшлар учинчи ренесанс драйвери” мавзусида Ўзбекистон миллий университетида амалий семинар ташкил этилди...
“Депутат маҳаллада”: навбатдаги тадбир Когон туманида ўтказилди
“Депутат маҳаллада”: навбатдаги тадбир Когон туманида ўтказилди
ХДП Бухоро вилоят Кенгаши ташаббуси билан Когон туманида “Депутат маҳалла”да лойиҳаси доирасида аҳоли билан ишлашнинг «маҳаллабай» ва «фуқаробай» тизими асосида ишларни ташкил қилиш мавзусида амалий семинар ўтказилди...
Муаммолар маҳаллий Кенгаш сессиясига олиб чиқилади
Муаммолар маҳаллий Кенгаш сессиясига олиб чиқилади
Халқ демократик партияси ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида партия ташкилотлари ва депутатлар иштирокини кучайтириш, электорат билан ишлашни “маҳаллабай” тизим асосида ташкил этишга алоҳида эътибор қаратаяпти. Бу борада партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари фаолиятини халқимиз ҳаётидаги муаммоларни ҳал этишга йўналтириш бўйича 6 та йўналишдаги 44 та вазифани ўз ичига олган “Йўл харита”си муҳим аҳамият касб этмоқда...
ЎзХДП фракцияси Ҳисоб палатаси ҳисоботини таҳлилий кўриб чиқиб, Молия вазирлигига таклиф берди
ЎзХДП фракцияси Ҳисоб палатаси ҳисоботини таҳлилий кўриб чиқиб, Молия вазирлигига таклиф берди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилишда Ҳисоб палатасининг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тингланди. Бу ҳақда Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Б.Турабов ахборот берди...
Депутатлар Ёшлар фаолиятини ўрганди
Депутатлар Ёшлар фаолиятини ўрганди
Депутатлар Томди туман «Меҳрибонлик уйи»га ташриф буюришди. Мазкур меҳрибонлик уйи болалар шаҳарчаси деб аталиб, 90 кишига мўлжалланган бўлиб тарбияланувчиларнинг яшаш шароити, ёшларга касб-ўргатиш хоналари, спорт билан шуғулланиши учун шароитлар ўрганилиб тарбияланувчиларнинг қизиқишлари хусусида ҳам суҳбатлашилди. Ёшларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди ва депутатлар томонидан совғалар улашилди...
ХДПнинг "Аёлларга кўмак" ва "Ёшларга кўмак" лойиҳалари орқали фуқароларга амалий кўмак бериляпти (видео)
ХДПнинг "Аёлларга кўмак" ва "Ёшларга кўмак" лойиҳалари орқали фуқароларга амалий кўмак бериляпти (видео)
Фарғона вилоят телерадиокомпанияси "Фарғона 24" дастури шу ҳақда.
 "Аввал ва Ҳозир" - Маҳаллий Кенгашлар аввал ва ҳозир
"Аввал ва Ҳозир" - Маҳаллий Кенгашлар аввал ва ҳозир
Халқ демократик партиясининг "Аввал ва Ҳозир" лойиҳаси бошланди. Унинг илк сонида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятидаги ўзгаришлар, уларнинг қадри ва аҳамияти ҳақида ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси, Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Нигора Эшметова ўз хулосалари ва фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгаши биноси билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий баёнот
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгаши биноси билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий баёнот
Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгаши биносида бошланган капитал таъмирлаш ишлари билан боғлиқ ҳолат ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда, партия биноси тортиб олинаётгани айтилиб, вазият нотўғри талқин қилинмоқда...
Қонун лойиҳасида маҳаллий Кенгаш ва ижро ҳокимияти ваколатлари очиб берилмоқда
Қонун лойиҳасида маҳаллий Кенгаш ва ижро ҳокимияти ваколатлари очиб берилмоқда
Куни кеча парламент қуйи палатасида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган ишчи гуруҳи йиғилишида ушбу ҳужжатнинг долзарблиги, аҳамиятли жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди...
Тиббиёт соҳаси ва фармацевтика ташкилотлари учун Ягона платформа жорий этилади
Тиббиёт соҳаси ва фармацевтика ташкилотлари учун Ягона платформа жорий этилади
...Халқ ичида суҳбатлашиб қолсак, кўпинча шифокорлар ёзиб беришган рецептга ишончсизлик ҳақида фикрлар билдиришади. Сайловчиларимдан бири фарзанди билан шифокор қабулида бўлган, шифокор дори ёзиб бериш билан биргаликда, албатта дорини сотиб олиб кўрсатишини тайинлаган, қўлланиш йўриқномасидаги баъзи тузатишларни кўрсатишини таъкидлаган. Бемор дорихонадан сотиб олиб, шифокор қабулига қайта кирганидан сўнг арзимаган маслаҳат берган...
ЎзХДП номзоди вилоят Кенгаши депутати этиб сайланди
ЎзХДП номзоди вилоят Кенгаши депутати этиб сайланди
Ўрни бўшаб қолган халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутатлигига 2021 йилнинг 28 март куни сайлов бўлиб ўтди. Унда 58-Қишлиқ сайлов округидан Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзоди кўрсатилган, Яккабоғ туманидаги 92-мактаб директори Гулчеҳра Қаҳрамоновна Мирзаева депутат этиб сайланди...
"Аввал ва Ҳозир" – Халқ демократик партиясининг янги лойиҳаси
"Аввал ва Ҳозир" – Халқ демократик партиясининг янги лойиҳаси
Эртанги кун ҳақида, ҳаётдаги муаммо ва камчиликларни ҳал қилиш ҳақида ўйлар эканмиз, кечаги кунимизни ҳам эсдан чиқармаслигимиз жоиз. Олдимиздаги вазифаларни муҳокама қиларканмиз, реал ютуқ ва натижаларни ҳам ёдда сақлашимиз мақсадга мувофиқдир. Шунда фаолиятимизда унум ва барака бўлади.
Сайловчилар билан учрашувлар амалий натижалар бермоқда
Сайловчилар билан учрашувлар амалий натижалар бермоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Анвархон Темиров жорий йилнинг 25–31 март кунлари Наманган вилояти Косонсой туманида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди...
Бу йўл элларни, дилларни боғлайди
Бу йўл элларни, дилларни боғлайди
Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Сўх аҳолиси кейинги пайтларда тушкин кайфиятга тушиб қолган. Фақатгина давлатимиз раҳбарининг сиёсий иродаси билангина бу тумандаги муаммоларга ечим топилди. Бу эса мамлакатимиз ташқи сиёсатда тўғри йўлдан бораётганининг ёрқин далили бўлди.
Қирғиз-ўзбек чегарасидаги Сўх йўлининг қайта очилиши нафақат туман аҳолиси, балки икки халқ ўртасидаги қўшничилик, дўстлик ришталарини мустаҳкамловчи муҳим воқеа бўлди. Бу кун икки мамлакат тарихида ўчмас из қолдириши шубҳасиз...
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилади
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилади
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида давлат томонидан қўшимча чоралар белгиланиши туфайли субвенциялар тақдим қилиш ҳамда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари ажратиш орқали фуқароларнинг уй-жой шароитини яхшилаш механизмлари такомиллаштирилмоқда. Ушбу йўналишдаги чора-тадбирлар ижросини бекаму кўст таъминлаш Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари зиммасига ҳам масъулият юклайди...
Қардош халқлар ҳамкорлигида янги саҳифа очилмоқда
Қардош халқлар ҳамкорлигида янги саҳифа очилмоқда
Президентимизнинг “Туркий дунёнинг маданий пойтахти” мақомини олган Хива шаҳрида жорий йил сентябрь ойида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда халқаро форум ўтказиш таклифи жуда долзарбдир. Мазкур форум туркий халқларнинг дунёвий фанлар ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини ва бой маданий меросини чуқур ўрганиш, турли тадқиқотлар олиб бориш ҳамда жаҳон миқёсида тарғиб этиш ишларини янада кучайтиришда катта аҳамиятга эга бўлади...