Ўзбекистон ХДП Яккасарой туман кенгаши раиси Ш. Шарипова ҳамда халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, озиқ-овқат маҳсулотлари сифати, тарбиячилар фаолияти ҳамда ота-оналардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан депутатлик назорати ўрнатилди. Шунингдек, мавжуд масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли масъул ташкилотларга депутатлик сўровлари юбориш белгиланди.
Партия депутатлари мактабгача таълим тизимида болалар манфаатлари, сифатли таълим-тарбия ва муносиб шароитлар таъминланишига қаратилган жамоатчилик ва депутатлик назоратини давом эттиради.