Жиззах вилояти Зарбдор туманининг Янгикент маҳалласида бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш масаласи ўрганилди. Ўрганишда халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг доимий комиссияси раиси Тўлқин Қодиров, туман Кенгаши депутати Фурқат Саримсаков ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари Дилором Холмурзаева иштирок этди.
Жараёнда бўш объектларни тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш орқали янги иш ўринлари яратиш, ижтимоий реестрга киритилган фуқароларни иш билан таъминлаш ва аҳоли учун қўшимча даромад манбаларини шакллантириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Бу масалалар Ўзбекистон ХДПнинг аҳоли бандлигини таъминлаш, даромад манбаларини кенгайтириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар манфаатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурий мақсадларига ҳамоҳангдир.