Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят кенгаши томонидан ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, билим ва тафаккурини ривожлантириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Заковат” интеллектуал турнири ташкил этилди.
Жиззах вилояти Ахборот-кутубхона марказида ўтказилган беллашувда Жиззах Самбҳрам университети талабалари иштирок этди. Мусобақада жами 6 та жамоа ўзаро беллашиб, иштирокчиларнинг билим ва салоҳияти, мантиқий фикрлаш қобилияти ҳамда жамоавий ишлаш кўникмалари синовдан ўтказилди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра “Лидерлар” жамоаси 1-ўрин, “Зукколар” жамоаси 2-ўрин, “Самбҳрам” жамоаси эса 3-ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндор жамоалар махсус дипломлар, эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бундай интеллектуал беллашувлар ёшларнинг билим ва тафаккурини ривожлантириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, шунингдек, китобхонлик ва илмга бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилади.