Тошкент шаҳрида Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси Ирина Токарьева сўзга чиқиб, Янги Ўзбекистонда ижтимоий давлат барпо этиш, инсон манфаатларини таъминлаш ва аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбек Миллий академик драма театри актёри Фарҳод Абдуллаев давлат мустақиллигининг тарихий аҳамияти, миллий қадриятлар, маънавий тараққиёт ва истиқлол йилларида эришилган ютуқлар ҳақида маъруза қилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Зулфия Мўминова эса Янги Ўзбекистонда маънавий-маърифий ислоҳотлар ва ёшлар тарбияси ҳақида фикр билдирди.

Тадбир якунида партия фаолиятида самарали меҳнат қилаётган бир гуруҳ туман кенгаши раислари, депутатлар ва партия фаоллари партиянинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

 

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш