Бухорода 100 дан ортиқ фуқаронинг мурожаати ўрганилди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят кенгаши ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи Когон туманида аҳоли ва электорат вакиллари учун сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабул давомида ижтимоий ҳимоя, бандлик ва иш билан таъминлаш, уй-жой ва коммунал хизматлар, соғлиқни сақлаш, таълим, моддий ёрдам, пенсия ва нафақалар, шунингдек, бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 100 дан ортиқ мурожаат ўрганилди.
Мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида ҳар бир фуқаро кўтарган масалага алоҳида ёндашилиб, муаммоларни манзилли ўрганиш ва амалий ечим топишга эътибор қаратилди. 50 га яқин мурожаат ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари билан бирга жойида ҳал этилди.