Андижонда “Сиёсатдаги ёшлар” интеллектуал турнири ўтказилди

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилояти ва Балиқчи туман кенгашлари томонидан “Сиёсатдаги ёшлар” интеллектуал турнири ташкил этилди.

Унда тумандаги мактабларнинг ўқитувчилари, вилоят ва туман кенгашлари депутатлари, Балиқчи туман кенгаши “Ёшлар қаноти” раҳбари, фаол ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Турнир ёшларнинг сиёсий-ижтимоий ва ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилди. Иштирокчилар беш жамоага бўлиниб, икки босқичда ўз билимларини синовдан ўтказди.

Якуний натижаларга кўра, “Зукколар” жамоаси 1-ўринни, “Келажак ёшлари” жамоаси 2-ўринни, “Билимдонлар” жамоаси 3-ўринни эгаллади. Ғолиблар партиянинг диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш