Сайловчилар билан мулоқотлар Бўзатовда ҳам давом этди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов Бўзатов туманида бўлиб, бир қатор ижтимоий соҳа объектларини ўрганди ҳамда сайловчилар билан учрашди.

Учрашувларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати С.Имомова, Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Х.Эшимбетов ҳам иштирок этди.

Дастлаб Бўзатов санаториясига боришди. У ерда аҳолини соғломлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва яратилган шароитлар туман ҳокими Б.Уббиниязов иштирокида кўздан кечирилди.

Шундан сўнг ишчи гуруҳ тумандаги “BULTEX PRO” текстил корхонасида бўлди. Корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни билан танишилиб, ишчи-ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Айниқса, корхонада меҳнат қилаётган хотин-қизлар учун яратилган шароитларга алоҳида эътибор қаратилди. Хавфсиз меҳнат муҳити, замонавий ишлаб чиқариш имкониятлари ва доимий иш ўринларини яратиш борасидаги ишлар ўрганилди. Таъкидланганидек, бундай ташрифлар ҳудудларда бандлик ҳолатини ўрганиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ҳамда ишлаб чиқариш соҳасидаги амалий натижаларни баҳолаш имконини беради.

Фаолларимизнинг навбатдаги манзили “Қусханатов” овул фуқаролар йиғини бўлди. Бу ерда маҳалла фаолияти билан танишилиб, маҳалла еттилиги аъзолари билан учрашув ўтказилди.

Мулоқот давомида аҳоли фаровонлигини ошириш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ва мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, маҳалла тизими фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш