ЎзХДП фракцияси раҳбари Урганч туманида ўрганишлар ўтказиб, аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов Хоразм вилоятининг Урганч туманида ижтимоий соҳа объектларини ўрганмоқда, сайловчилар, аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказмоқда.

У.Иноятов дастлаб тумандаги 38-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, реконструкция ишларининг бориши билан танишди. 1000 нафардан зиёд ўқувчи таълим оладиган ушбу мактаб депутатлик овози билан Ташаббусли бюджет доирасида тўлиқ капитал таъмирланмоқда. Мутасаддиларга белгиланган режа-график бўйича таъмирлаш ишларини сифатли ҳамда ўз вақтида амалга ошириш, янги ўқув йили учун тайёргарлик жараёнларини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан таклиф-тавсиялар берилди.

Тумандаги “Арбоблар” маҳалласида “маҳалла еттилиги” билан мулоқот ўтказилиб, ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ўз ишини йўлга қўймоқчи бўлган фуқароларга ҳар томонлама қулай шароит яратиш йўналишларидаги ишлар таҳлил қилинди, олдинда турган вазифалар ҳақида фикр алмашилди.

Шунингдек, маҳалла вакилларининг мурожаатлари тингланиб, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда уларни ҳал этиш чоралари белгиланди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш