Ишчи гуруҳ томонидан Ш.Рашидов туманидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ўрганилди
Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши раиси Н.Холматов ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А.Рахмонов бошчилигида, СЕОМ, Электр тармоқлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг туман бўлими ҳамда соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари иштирокидаги ишчи гуруҳ Ш.Рашидов туманидаги 20– ва 22-сон мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ўрганди.
Ўрганиш давомида ичимлик суви таъминотидаги узилишлар, озиқ-овқат маҳсулотларини белгиланган талаблар асосида сақлаш учун музлаткичлар етишмаслиги, шунингдек, сув қудуғи атрофи тегишли тартибда ўралмагани аниқланди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъул ташкилотларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди. Мазкур масалалар ижроси назоратга олинди.