Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сайловолди дастурида аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматнинг ўз вақтида ва сифатли бўлишига аҳолида эътибор қаратилган. Жумладан, дастурда касалликни барвақт аниқлаш орқали унинг салбий оқибатларини юмшатишга эришиш мақсадида аҳолини кўрикдан ўтказиш кўламини кенгайтириш чоралари кўрилиши белгиланган.
Шунга асосан партия иш режасига мувофиқ, ҳудудларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Соғлом жамият — кучли давлат” шиори остида тиббий кўрик акциялари ўтказилмоқда.
Навоий шаҳридаги Маърифат боғида ҳам шундай акция ташкил этилди. Унда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари, Пульмонология маркази, Юқумли касалликлар шифохонаси мутахассислари, Болалар кўп тармоқли касалликлар шифохонаси шифокорлари аҳоли вакилларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.
Очиқ форматдаги акция жараёнида юзлаб юртдошларимиз турли йўналишларда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиб, соғлигида муаммо аниқланган фуқароларимизга бепул даволаниш учун йўлланма ва зарур тавсиялар берилди.