Сайловчилар билан мулоқотлар самарали кечмоқда

 

Маълумки, ҳар ойнинг охирги ҳафтасида Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб, сайловчилар билан очиқ мулоқотлар, ижтимоий соҳа объектларида ўрганишлар, аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказади.

Фракциямиз аъзоси Фирдавс Шарипов Сурхондарё вилояти Денов туманидаги “Оқтом”, “Чамбил”, “Янгиқишлоқ”, “Навбаҳор”, “Хайрабод”, “Ўрта қишлоқ” ва “Меҳр-оқибат” маҳаллалари очиқ мулоқотлар, 29, 46, 41-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида ҳамда 6, 10-сонли оилавий поликлиникаларда ўрганишлар олиб борди.

Шунингдек, депутатимиз халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятига бориб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига мурожаат йўллаган фуқаролар билан учрашиб, улар кўтарган масалаларни масъуллар иштирокида муҳокама қилди.

Учрашувларда Қонунчилик палатасида кўрилаётган қонун лойиҳалари бўйича муҳокамалар ташкил этилди ҳамда қонун лойиҳалари ҳақида кенг жамоатчиликка атрофлича тушунча ва маълумотлар берилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш