Маҳалла ички йўллари ҳолати депутат томонидан ўрганилди

 

Халқ депутатлари Денов туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутати М.Абдураимов “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида “Зарафшон” маҳалласида бўлиб, аҳоли мурожаатлари асосида ички йўллар ҳолатини ўрганди.

Ўрганиш давомида маҳалладаги айрим ички йўллар таъмирталаб ҳолатга келгани ва бу ҳолат фуқароларнинг кундалик ҳаракатланишида ноқулайликлар келтириб чиқараётгани аниқланди. Депутат маҳалла аҳолиси билан мулоқот ўтказиб, мавжуд муаммолар юзасидан уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглади.

Аниқланган масалаларни бартараф этиш мақсадида тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови киритиш ҳамда йўлларни таъмирлаш бўйича амалий чоралар кўриш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиши белгиланди. Мазкур масала депутатлик назоратига олинди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш