Депутат маҳалладаги инфратузилма лойиҳалари билан танишди
Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутати Ф.Турсунқулов “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида “Авлод” маҳалласидаги Кўксой кўчасида олиб борилаётган асфальтлаш ишлари ҳолатини ўрганди.
Ўрганиш давомида йўл қурилиши ишлари сифати, белгиланган муддатларга риоя этилиши ҳамда аҳоли учун яратилаётган қулайликлар юзасидан масъуллар билан мулоқот қилинди. Шунингдек, маҳалла аҳолисининг фикр ва таклифлари тингланиб, мавжуд масалалар юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Таъкидланганидек, ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш ва аҳоли учун қулай шароитлар яратишга қаратилган ишлар депутатлик назоратида бўлиб, бу борадаги ўрганишлар давом этмоқда.