Мактабгача таълим ташкилотидаги шароитлар ўрганилди

 

Халқ депутатлари Бандихон тумани Кенгаши депутатлари И. Халматов ва Н.Алламуратовалар томонидан Қалдирғоч маҳалласида жойлашган 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида муассасада яратилган шарт-шароитлар, таълим-тарбия жараёнининг ташкил этилиши, болалар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда тарбияланувчилар учун яратилган муҳит ҳолати кўздан кечирилди. Шунингдек, педагог ходимлар билан мулоқот ўтказилиб, таълим сифатини ошириш ва мавжуд шароитларни янада яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.

Ўрганиш якунида аниқланган масалалар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилиб, мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш ҳамда болалар учун муносиб таълим-тарбия муҳитини яратиш муҳимлиги таъкидланди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш