Боғикалон маҳалласида электр таъминотини яхшилаш ишлари ўрганилди

 

Халқ депутатлари Бухоро туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари – Кенгаш раиси Р.Набиев, котибият мудири С.Самадов ҳамда котибият ходимлари иштирокида “Боғикалон” маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида Боғикалон ва Қўшходим қишлоқлари аҳолисини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Хусусан, ҳудуддаги трансформаторни таъмирлаш ва модернизация қилиш жараёнлари ўрганилди.

Масъуллар билан мулоқотда ишларни сифатли ва белгиланган муддатларда якунлаш, аҳоли хонадонларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, бу каби ишлар ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда электр таъминоти барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш