Халқ депутатлари Денов тумани Кенгаши депутати М.Абдураимов ҳамда Ўзбекистон ХДП Денов тумани кенгаши раиси Х.Мирзаев томонидан Денов туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, беморлар учун яратилган шарт-шароитлар, бўлимлар фаолияти ҳамда мавжуд муаммолар кўздан кечирилди. Хусусан, жонлантириш (реанимация) бўлимида беморлар сони ортиб бораётгани сабабли мавжуд ўринлар етарли эмаслиги аниқланди. Мазкур ҳолат бўлим қувватини кенгайтириш ва қўшимча ўринлар ташкил этиш заруратини юзага келтираётгани қайд этилди.
Шунингдек, тиббий жиҳозлардан фойдаланиш ҳолати ва тиббиёт ходимлари фаолияти ўрганилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Ўрганиш якунида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, мавжуд муаммоларга ечим топиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш масалалари депутатлик назоратида бўлиши таъкидланди.