Мангулик маҳалласида йўл инфратузилмаси яхшиланмоқда

 

Халқ депутатлари Хонқа тумани Кенгаши депутати Б.Яқубов томонидан юборилган депутатлик сўрови асосида Мангулик маҳалласидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалий ишлар бошланди.

Жумладан, маҳалладаги П.Маҳмуд ва Нурли-Юлдуз кўчаларида йўлларни яхшилаш мақсадида йўл қисми текисланиб, шағал қопламаси ётқизилмоқда. Шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва пиёдалар учун қулайлик яратиш мақсадида пиёдалар йўлакчаси қайта чизилди.

Амалга оширилаётган ишлар аҳоли мурожаатларида кўтарилган масалаларни ҳал этиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш ҳамда фуқаролар учун хавфсиз ва қулай муҳит яратишга хизмат қилмоқда.

Депутатлик назорати ва депутат сўровлари орқали жойлардаги муаммоларни босқичма-босқич ҳал этиш, аҳоли манфаатларини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш