Қаршида бепул тиббий кўрик ташкил этилди

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят ва Қарши шаҳар кенгашлари томонидан “Соғлом жамият – кучли давлат” шиори остида Қарши шаҳридаги 4-сон оилавий поликлиникада бепул тиббий кўрик акцияси ташкил этилди.

Тадбирда партия фаоллари, депутатлар, тиббиёт ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Акция доирасида аҳолини профилактик тиббий кўрикдан ўтказиш, касалликларни эрта аниқлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тиббий кўрикда 500 нафардан ортиқ фуқаро мутахассислар кўригидан ўтди. Болаларни эмлаш, туғиш ёшидаги аёлларни тиббий текширувдан ўтказиш ишлари ташкил этилиб, заруратга кўра фуқароларга вилоят тиббиёт муассасаларига йўлланмалар берилди.

Тадбир якунида ҳамкорлик ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги фаол иштироки учун 4-сон оилавий поликлиника бош шифокори вилоят партия кенгашининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Шунингдек, 10 нафар тиббиёт ходими партия сафига қабул қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш