Ғаллаорол туманида депутатларимиз мактабгача таълим муассасасидаги камчиликларни ўрганди
Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлари томонидан Дўстлик маҳалласи ҳудудида жойлашган 24-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида айрим муаммолар аниқланди. Жумладан, ошхонадаги сув иситиш ускунаси носоз ҳолатда бўлиб, иссиқ ва совуқ сув таъминоти ишламаётгани маълум бўлди. Шунингдек, 2 та – 8 кўзли печнинг 4 та кўзи носоз ҳолатга келгани кузатилди.
Бундан ташқари, канализация тизими эскиргани ҳамда таъмирталаб ҳолатга келгани, муассаса ҳудудида болалар учун 2 та ёзги айвончага эҳтиёж мавжудлиги қайд этилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли масалалар депутатлар томонидан назоратга олинди.