Депутатимиз йўл таъмири масаласини ҳал қилди
Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши депутати Н. Дедаханова томонидан сайловчиларнинг мурожаати асосида кўтарилган масала ижобий ечим топди.
Аввалроқ “Муборак” маҳалласи аҳолиси ва 10-сонли умумтаълим мактаби маъмурияти йўл таъмири масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Депутат томонидан тегишли ташкилотларга юборилган депутатлик сўровлари ва соҳа мутасаддилари билан ўтказилган музокаралар натижасида зарур маблағлар ажратилиб, муаммо бартараф этилди.