Партиямиз Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли спорт мусобақалари ташкил этилди.
Мазкур тадбирнинг асосий мақсади — ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини ҳаётий қадрият сифатида шакллантириш ҳамда жамоавийлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
Футбол, волейбол, шахмат, шашка спорт мусобақаларида ёшлар фаол иштирок этиб, ўз маҳорати, иродаси ва интилишларини намоён этдилар. Ҳар бир беллашув қизғин, муросасиз тарзда ўтди.
Айниқса, жамоавий спорт турларида иштирокчилар ўртасида бирдамлик, ўзаро ҳурмат ва ҳақиқий спорт руҳи яққол намоён бўлди. Интеллектуал ўйинларда эса ёшларнинг фикрлаш қобилияти, стратегик ёндашуви ва диққат-эътибори синовдан ўтказилди.
Ғолиб ва совриндорлар фахрли диплом ҳамда эсдалик совғалар тақдирланди.